МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “ 4Р 84 “Яккабоғ-Чироқчи-Кўкдала-Шўрбозор” автомобиль йўлидаги носозликлар ҳақида эълон қилинган видео мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Видео мурожаатда айтиб ўтилган йўл Чироқчи тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси баллансида бўлиб, айни кунларда мазкур 4Р 84 “Яккабоғ-Чироқчи-Кўкдала-Шўрбозор” автомобиль йўлининг 38-39 км қисмидаги йўл қопламасидаги чуқурчалар иссиқ асфальтобетон қоришмаси билан таьмирланди.
Мазкур автомобиль йўлининг 29-41 км қисмларида 2022 йил 21-22 апрелдаги Қашқадарё вилоятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ташрифи давомида ва ҳалқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берилган топшириқлари бўйича 35-сонли йиғилиш баёни асосида таьмирлаш ишлари дастурига киритилган.
Обьектни таьмирлаш ишлари учун 2022 йилга 10 098 000 минг сўмга Кашкадарё вилаят АЙХББ билан шартнома қилинган бўлиб бугунги кунда режага асосан 9 000 000 минг сўмлик тамирлаш ишлари бажарилиши лозим амалда 9 210 216,8 минг сўмлик таьмирлаш ишлари бажарилганлигини маълум қиламиз.

Қашқадарё автомобиль йўллари
МАТБУОТ ХИЗМАТИ