Жараён

Кўкдала туманидаги «Тошли» ва «Қанотли» қишлоқларида ички йўлларни таъмирлаш ҳамда эҳтиёжманд оилалар уйларининг том қисмини ёпиш ишлари ҳомийлик асосида жадаллик билан олиб борилмоқда.
Бундан ташқари ҳудуддаги мактаб ва аҳоли тураржойларини оқлаш ишлари ҳам давом этмоқда. Хусусан, Тошли қишлоғида 25 км, Қанотли қишлоғида эса 38 км ички йўлга шағал ётқизиш режалаштирилган.
Ҳозирда шағал ётқизиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, ҳудуддаги 120 дан ортиқ уйларнинг том қисми ёпилиши режага киритилган.