
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Qashqadaryo 24/7 телеграм каналида Хусан Комилжонов томонидан “Қарши шаҳар Каманди йўлининг носозлиги ҳақидаги мурожаатига Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Мурожаатда кўрсатилган умумфойдаланувдаги 4Р-92 «Қарши- Толлиқўрғон- Касби-Жейнов-Помуқ» автомобиль йўлининг 0-3 кмлари оралиғи бўлиб Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси хизмат қилади. Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси ишчи гуруҳи тақдим этган маълумотлар асосида 2021 йил жорий таъмирлаш маблағлари ҳисобидан мазкур йўл қисмида, йўл четига пиёдалар йўлакчаси, ЛК-6 темир бетон новлари қуриш ва йўлнинг икки томонидан кенгайтирилиб, йирик донали асфальтобетон қоришмасидан қоплама қуриш ишларида жами 2290421,152 минг сўмлик қурилиш монтаж ишлалари бажарилган.
Мазкур объект ҳали қурилиши тугалланмаган обьект бўлиб, йўлнинг ушбу қисмида текисловчи қатлам ва майда донали асфальтобетон қоришмасида қоплама қопланмаганлигини маълум қилган ҳолда 2023 йилда маблағ ажратилишига қараб жорий таъмирлаш ишлари давом этирилади.
Қашқадарё автомобиль йўллари Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ