МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 26 октябр куни ижтимоий тармоқларда «Йўлнинг аҳволи биринчи ёмғирдан кейин билиниб қолади” сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан Қашқадарё Автомобиль йўллари Бош Бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур мурожаат Қашқадарё вилояти Автомобиль йўллари Бош бошқармаси тасарруфидаги Шахрисабз тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи гуруҳи томонидан тезкор тартибда ўрганилди.

Мурожаатда айтиб ўтилган йўл Шахрисабз шаҳридан Шахрисабз туманидаги қишлоқларни боғловчи 4к307 “Шахрисабз-Мираки” автомобиль йўли бўлиб, мазкур автомобиль йўлида ўқига тушадиган юклама 8-10 тоннагача белгиланган. Ҳозирги кунда мазкур автомобиль йўлида ҳаракатланаётган автомашиналар ўқига тушадиган юкламанинг 10 тоннадан 15 тоннагача ортганлиги туфайли автомобиль йўлининг қопламасида чўкишлар ва уйдум чуқур бурмалар пайдо бўлмоқда.
Бунга сабаб мазкур йўл атрофидан 5-10 км узокликда жойлашган тош майдалаш цехларининг кўплиги (8-дона) натижасида маҳаллий ташувчилар томонидан оғир юк ташувчи автомашиналар шебен-қум маҳсулотини нормадан кўп ортиб қушни туман ва вилоятларга ташиши натижасида йўлларда тулқинсимон дўнгликлар ва уйдум чуқурликлар кўпайиб бормоқда.
Мазкур тулқинсимон бузилишлар махсус фреза ёрдамида кесиб, бартараф этилди. Автомобиль йўлининг 3-11 км.лари оралиғида жорий таъмирлаш ишлари ҳисобидан иссиқ асфальтбетон қоришмаси ётқизилиб автотранспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланди. Шунингдек автомобиль йўлида эскирган йўл белгилари ўрнида янгилари ўрнатилганини маълум қиламиз.

Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари МАТБУОТ ХИЗМАТИv