
Жорий йилнинг 5 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ,,Шаршарбоғот» маҳалласи, Дўнгқишлоқдаги янгидан барпо этилган кўприкни фойдаланишга топширилиши кечикаётганлиги ҳақидаги видео мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Видео мурожаатда айтиб ўтилган мазкур кўприк маҳаллий аҳамиятдаги 4К-286 “Яккабоғ ш –Самоғ қ –Татар қ” автомобиль йўлининг 3 кмда жойлашган бўлиб узунлиги 26 метр.
Вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 15 мартдаги 40-сонли раёсати баёнига асосан, умумий қиймати 3022,5 млн сўм бўлган кўприкнинг қайта қуриш ишлари, пудратчи ташкилот Қашқадарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилди.
Айни дамда ушбу кўприкнинг қатнов қисмида асфальтобетон ётқизиш ишлари олиб борилмоқда ва тез орада кўприкда ҳаракатланиш йўлга қўйилишини маълум қиламиз.