МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 3 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Муборак тумани Шайх қишлоғи ҳудудидан ўтган йўлдаги кўприк ўртаси ўпирилганига узоқ вақт бўлди. Аммо таъмирлаш масаласи келганида ишлар кечиктирилмоқда сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Мурожаат Автомобиль йўллари бош бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Мурожаатда кўрсатилган мазкур йўл давлат аҳамиятидаги 4Р-97 «Муборак – Помуқ – Аланг – 33д.х — Нишон» автомобиль йўли ҳисобланади. Кўприк йўлнинг 6 кмда канал устига қурилган бўлиб узунлиги 6 метрни ташкил қилади. Ушбу йўл Муборак, Касби, Косон, Миришкор туманларни боғловчи асосий давлат аҳамиятидаги автомобиль йўли бўлганлиги сабабли оғир вазнли, катта ҳажмли юк транспорт воситалари муттасил ўтиши оқибатида кўприкнинг плитаси синиб, чўкиш ҳолатига келган. Муборак тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан кўприкда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, кўприкнинг бузуқлиги тўғрисидаги йўл белгилари билан жихозланди.
Кўприкнинг таьмирлаш ишлари учун лойиха смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди, жорий йилнинг октябрь ойи давомида Муборак тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилади.