МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 15 август куни ижтимоий тармоқларда Касби тумани “Таллиюлғун” қишлоғи ҳудудидан ўтувчи марказий йўлдаги носозликлар ҳақидаги мурожаати юзасидан Қашқадарё Автомобиль йўллари Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ қуйидагиларни маълум қилади:

Мурожаатда айтиб ўтилган 4Р90 “ Қарши – Бешкент — Касби – Косон ш” автомобиль йўлининг 20-60 км қисми Касби тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансида бўлиб, 2022 йилда корхона томонидан давлат аҳамиятдаги 4Р90 “Қарши ш-Бешкент ш-Касби Косон” автомобил йўлида 20-60 кмларида 2251 м2 чуқурчалар ямаш ишлари, 105 дона йўл белгиларини ўрнатиш, 80км йўл ёқасини геометрик шаклга келтириш, 10 км тўлқинсимон дўнгликларни кесиш, 12 км йўл ётиқ чизиғини чизиш , 11 дона пиёдалар ўтиш йўлаги жойини белгилаш (зебра чизиқлар чизиш), 2 дона Автобекат қуриш ва ушбу йўлнинг 32 км да жойлашган чорраҳани таъмирлаш, светофор ўрнатиш , 49-60 км оралиғида 830 метр қисмида таъмирлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи муносабати билан 4Р90 “Қарши ш-Бешкент ш-Касби Косон” автомобил йўлининг 25-32 км оралиқларида 1547 метр картасимон усулда қопламани таъмирлаш ишлари бажарилган.

Мурожаатда айтилган 4Р90 “ Қарши – Бешкент — Касби – Косон ш” автомобиль йўлининг 20-22 кмлари Касби тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси тамонидан чуқурчалар асфальтобетон қоришмаси билан таъмирланди.

Қашқадарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси
Ахборот хизмати