
Жорий йилнинг 15 август куни ижтимоий тармоқларда “Кўприк тезроқ таъмирланмаса, кўнгилсиз ҳодисалар рўй бериши мумкин” сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан Қашқадарё Автомобиль йўллари Бош Бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ қуйидагиларни маълум қилади:
Мурожаатда кўрсатилган мазкур кўприк давлат аҳамиятидаги 4Р-234 «Косон – Қарлиқ — Муборак» автомобиль йўлининг 5 кмда жойлашган бўлиб, Қашқадарё дарёси устига қурилган, узунлиги 145 метр. Ҳозирда Косон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан таьмирлаш ишлари олиб борилиб, транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлиги таъминланди.
Қашқадарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ