
Ижтимоий тармоқда «Яна таъмирталаб йўл муаммоси» сарлавҳаси билан https://uza.uz/uz/posts/yana-tamirtalab-yol-muammosi_585227 эълон қилинган Қарши тумани Кожор қишлоғининг абгор йўлларига мутасаддилар қачон эътибор қаратади? Қарши туманининг 4К328 “4Р90 автойўли — Қожор қ.-Лаганди қ.” автомобиль йўли “Кожор” ва “Қорақуччи” маҳалласидан ўтган қисми бугун аяанчли ахволда. Бу махаллий йўлдаги катта “яма”лардан ҳар куни кўплаб ҳайдовчилар ўтишга мажбур. Аммо йўлнинг таъмири борасида амалий ишлардан ҳеч дарак йўқ мазмунидаги мурожаатга
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси қўйидагиларни маълум қилади.
4К328 “4Р90 автойўли—Қожор қ.—Лаганди қ.” автомобиль йўлининг узунлиги 6 километр бўлиб, давлат ахамиятидаги 4Р90 “Қарши ш.—Бешкент ш.—Қамаши қ.—Касби қ.—Косон ш.” автомобиль йўлининг 16- километрдан ўнг қўлга киришдаги маҳаллий ахамиятдаги автомобил йўли ҳисобланади.
Мазкур автомобил йўли 1978 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кундаги оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига мўлжалланмаган. Йўлнинг қопламаси емирилиб, қатнов қисмида тўрсимон ёриқлар, ҳар хил ҳажмдаги бузилиш ва чўкишлар пайдо бўлганлиги сабабли мазкур автомобиль йўлини қайта қуриш ёки капитал таъмирлаш зарур.
2023 йил июл-август ойларида 4К328 “4Р90 автойўли—Қожор қ.—Лаганди қ.” автомобиль йўлининг 2,3—3,8- километрлари оралиғидаги таъмирталаб қисмида тўлиқ асфальтлаштириш ишлари бажарилган. Йўлнинг қолган қисмидаги носозликларни таъмирлаш ишлари ушбу йўлга хизмат кўрсатувчи корхона Қарши туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан 2024 йил июн-июл ойларига таъмирлаш режалаштирилганлигини маълум қиламиз.
Qashqadaryo viloyati Avtomobil yo‘llari bosh boshqarmasi Axborot xizmati
Yo’limiz bir, niyatimiz xolis!
https://t.me/qashqadaryoavtoyol