«Ташуббасли бюджет» халқ ишончини қозонаётган лойиҳа!

Ғузор тумани «Жарариқ» МФЙда 3 км яқин йўллар ҳам лойиҳа доирасида асфальтлаштирилди. Лойиҳани «Azat transglobal servis» МЧЖ қурувчилари сифатли амалга ошириб, аҳолига қувонч улашди.

Маълумот учун, вилоят бўйича“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1-мавсумда ғолиб деб топилган 261 та таклиф учун 285 млрд. сўм йўналтирилди. Жумладан, ички йўллар учун 162 млрд. сўм, умумтаълим мактабларига 57 млрд. сўм, мактабгача таълимга 5 млрд. сўм, соғлиқни сақлашга 17 млрд. сўм ва бошқа тадбирлар учун 44 млрд. сўм маблағлар ажратилиб, ишлар юқори суръатда олиб борилмоқда. Бундан ташқари, “Менинг йўлим” лойиҳаси бўйича 33 та маҳалланинг ички йўллари таъмири учун 34 млрд. сўм ажратилди.