Чироқчи туманининг Зарбдор маҳалласида ички йўлига асфалт қопламаси ётқизилди.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида ахоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган долзарб муаммолар ҳал этилмоқда.

Туманнинг 3-сектор ҳудудидаги Зарбдор маҳалласида 1 кмдан зиёд ички йўлга асфалт ётқизиш ишлари олиб борилди. Бу ишлар натижасида маҳаллада аҳоли яшаши учун қулай шароитлар яратилиб, ҳудуд кўркам ва замонавий қиёфа касб этади. Айни кунларда Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан туманда йўлларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда.