Ғузор туманида йўллар инфратузилмаси ўзгармоқда

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2023 йил 19 июндаги «Қашқадарё вилоятида автомобиль йўлларини қуриш реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини янада такомиллаштириш буйича қушимча чора тадбирлар туғрисида»ги Қарорига асосан Қашқадарё вилояти ҳудудларида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу кунларда Ғузор тумани ҳудудидаги маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўллари босқичма-босқич жорий таъмирланиб, асфальт қопламаси ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Ғузор туманидан ўтувчи 4Н276 “Ярғунча қ- Совлиғар қ-Қоратикан қ” автомобиль йўлининг 2 км қисми тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, асфальтобетон қопламаси ётқизилди.