Автомобиль йўллари қўмитасига янги раис тайинланди.

Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги хузуридаги автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасига тайинланганлиги хабар қилинди. Бунгача Жамшид Турсунов Бухоро вилояти хокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.