КАСБИДА ҲАМ ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ АВЖИДА

Вилоятимизда йўл қурилиш, таъмирлаш инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилиб транспорт қатнови яхшиланябди, шу билан бирга аҳолига муносиб шароит шароитлар яратилмоқда.

Айни шу кунларда Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси ва унинг тасарруфидаги йўл корхоналари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2023 йил 19 июндаги VI-63-69-4-0-K/23 сонли «Қашқадарё вилоятида автомобиль йўлларини қуриш реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини янада такомиллаштириш буйича қушимча чора тадбирлар туғрисида»ги Қарорига асосан Қарши йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Касби туманидан ўтувчи 4Н312 “Комилон қ – Юксалиш қ -Хўжахайрон қ” автомобиль йўлининг 2 км қисмида асфальтобетон қопламаси ётқизилди. Йўлдаги чуқурчаларни ямашда мавжуд талабларга асосан иш олиб борилди.