
Ижтимоий тармоқларда халқаро аҳамиятдаги «М-39 автомобиль йўлининг Яккабоғ тумани Қирғиз қишлоғидан ўтган маълум бир қисми ҳамон ачинарли кўриниш касб этган ҳолда турибди!» сарлавҳаси остида видео мурожаат эълон қилинган.
Мазкур М-39 “Алма Ата – Бишкек – Тошкент — Термиз” автомобиль йўлининг 1189-1190 км.лари бўлиб ўтган асрнинг 80 йилларида қуриб фойдаланишга топширилган, Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган ШНҚ 2.05.02-07 меъёрий ҳужжатларга асосан транспорт воситасининг бир ўққа тушадиган оғирлиги I- II тоифали йўлларга 130 кН (13 тн), III-V тоифали йўлларга 100 кН (10 тн) юк тушушини ҳисобга олган ҳолда реконструкция қилиш ишларини бажариш белгиланган.
Йиллар давомида автомобиль йўлидан ўта оғир юк кўтарувчи транспорт воситаларининг кечаю-кундуз ҳаракатланиши натижасида, йўл асосида ва асфальто-бетон қопламасида емирилишлар, синишлар силжишлар сони ортиб кетмоқда.
Натижада жорий таъмирлаш лимит маблағлари ҳисобидан бажарилган ишлар йўл қопламасини сақлаб туриш йилдан йилга оғирлашмоқда.
Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан М-39 “Алма Ата – Бишкек – Тошкент — Термиз” автомобиль йўлининг 1189-1190 км. ларида режа асосида 2023 йил lll чоракда жорий таъмирлаш ишлари ҳисобидан бажарилишини маълум қиламиз.