
Ижтимоий тармоқларда ҚАШҚАДАРЁ – “Йўл қурилиш бўлими пенсионер ходимларни ишдан бўшашга мажбур қилмоқдами?” мазмундаги видео мурожаат эълон қилинган.
Ушбу хабар юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади.
Қашқадарё вилоят АЙББ томонидан Бошқарма масъул шахслари томонидан Косон ТЙФУК раҳбарияти, масьул шахслари иштирокида муҳокама қилиниб ўрганиб чиқилди.
Бир қанча ходимларга ишдан бўшатиш юзасидан Косон ТЙФУК раҳбари Эргашев Исмоил томонидан огоҳлантириш берилганлигини. Мурожаат юзасидан муҳокама жараёнида сўралганда Косон ТЙФУК директори вазифасини вақтинча бажарувчи Эргашев Исмоил ҳақиқатдан ҳам бир неча ходимларга ўз вазифаларини қониқарли бажарма олмаган деб ҳисоблаб огоҳлантириш хати берганлигини, Баҳромов С. га ҳам иш юзасидан топшириқлар берганда менинг ёшим катта, пенсиядаман деб важ келтирганлиги сабабли унга ҳам огоҳлантириш берганлигини ва кимгадир қаттиқроқ гапирган бўлса, узр сўрашлигини билдириб ўтди.
Мурожаат муҳокамасида Косон ТЙФУК директори в.в.б. Эргашев И.га ишчи ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш хатлари фақатгина меҳнат кодексида кўрсатилган ҳолатларда ҳамда Меҳнат Кодексига амал қилинган ҳолда берилишлигини, ишчи хизматчиларни қўшимча ишларга жалб қилишда меҳнат қонунчилиги нормаларига қатъий амал қилган ҳолда жалб қилишлик зарурлигини, қўшимча ишларга жалб қилиш тегишли тартибда қонуний расмийлаштирилган ва ҳақ тўланган, белгиланган иш вақти нормаларидан ошиб кетмаган ҳолда, меҳнат шартномаларига асосан ўз хизмат вазифаларидан ташқари бўлмаган ишларга жалб қилишлик зарурлиги тушунтирилиб, меҳнат қонунчилиги нормаларининг бу каби бузилишлари тегишли тартибда жавобгарликка тортилишига олиб келишлиги тўғрисида огоҳлантириб ўтилди. Барча пенсия ёшидаги ишчи хизматчиларга берилган (меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги) огоҳлантиришни бекор қилишни расмийлаштириш ҳақида кўрсатма берилди.