Муносабат

Жорий йилнинг 13 февраль куни ижтимоий тармоқларда Китоб тумани Макрид қишлоғида цемент ишлаб чиқариш корхонасининг фаолияти маҳаллий аҳолини иш билан банд этишда муҳим аҳамият касб этганидан одамлар хурсанд бўлгани, аммо заводга кечаю кундуз қатнаётган оғир юкли автомашиналар қишлоқ йўлларини абгор аҳволга келтириб ташлагани, бу масалага мутасаддилар эътиборсиз қараётгани шикоят қилинган видео мурожаат эълон қилинган.
Ушбу видео мурожаат бўйича Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади.
4К271 “Урисқишлоқ қ.-Макрид қ.-Минжир қ.-Қопқонёғоч қ.” автомобил йўли 0-28 километр -ни ташкил қилади. Ушбу йўл Китоб тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги йўл бўлиб, йўлининг 0-13 километрида Кончи цемент ишлаб чиқариш заводи жойлашганлиги ва белгиланган нормадан ортиқ бўлган оғир юк транспорт воситаларининг қатнови сабабли автомобиль йўли бузилиб кетишга сабаб бўлмоқда. Автомобиль йўлининг бузилишни олдини олиш мақсадида оғир юк автомобилларини харакатини чеклаш учун Китоб туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 08.09.2022 йилдаги 254-сонли хат билан Китоб туман ҳокимлигига ва ИИБошқармасига мурожаат қилинганлигини маълум қиламиз.
Сўнгги йилларда сўз эркинлиги, фуқаролик позициясининг ортиши туфайли ҳеч бир ноқонуний ҳаракат жамоатчилик эътиборидан четда қолмаяпти. Фаол фуқаролар, ҳайдовчилар, автоблогерлар, журналистлар, барча-барчадан мана шундай ҳолатларда ўз муносабатларини билдиришларини, қонунбузарларни фош этишда фаоллик кўрсатишларини истаган бўлардик. Зеро, йўл барчамизники. Унинг хавфсизлиги, равон ва текис бўлиши ҳам ўзимизга боғлиқ.