
Жорий йилнинг 15 февраль куни ижтимоий тармоқларда Деҳқонобод тумани “Беллибойли” МФЙ ҳудудидаги Қўша мозор тепалигида қор ва муз туфайли автомобиллар ҳаракати чекланиб қолгани, бетоблар ва ҳомиладор аёллар касалхонага етказилишида қийинчилик бўлаётгани ҳамда йўлсозлар эътиборсизлигидан шикоят қилинган видео мурожаат эълон қилинган.
Ушбу видео мурожаат бўйича Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади.
4К300 “Деҳқонобод қ.(М39а/йўли 1281км)-Қарашина қ.-Бошчорбоғ қ.” автомобиль йўли 0-54 километрни ташкил қилади. Ушбу йўл Деҳқонобод тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги йўл бўлиб, йўлининг 30-31 километридаги Қўша мозор тепалигида қор ёғиш натижасида вақтинча транспорт воситаларини харакатланишда қийинчиликлар бўлганлиги ва Деҳқонобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тез фурсатда транспорт воситаларини хавф-хатарсиз ўтиши учун туз-қум аралашмаси сепиб йўлларда харакатланишдаги ноқулайликларни бартараф этилганлигини маълум қиламиз.