
“Шахрисабз-Мираки” автомобиль йўлини таъмирлаш бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Хушхабар барчани хурсанд қилган эди. Бироқ йўлнинг қатнов қисмини кенгайтириш ва таъмирлаш мақсадида бошланган ишлар тўхтаб қолди». сарлавҳаси остида @keshnews телеграм каналида эълон килинган хабар юзасидан
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси масъул ходимлари қуйидагиларни маълум қилади.
Шахрисабз туманидаги 4К307“IIIахрисабз-Мираки” автомобиль йўлининг 0-26 километрлари Шахрисабз тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги йўл бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида вилоятни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш буйича берилган топшириқлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган натижадорлиги ҳамда мавжуд муаммоли масалаларни ҳал этиш ишлар борасида қуриладиган қушимча чора тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раёсати мажлисининг 2022 йил 9-сентябрдаги № l45-сонли баёнининг 17-бандига келтирилган 4К307 “IIIахрисабз-Мираки” автомобиль йўлининг 3-26 км қисмларини асфальтобетон қоришмаси билан жорий таъмирлаш ишлари кўзга тутилган. 2022йил декабрь ойида шартнома тузилиб, ишлар бошланганлигини ва қиш мавсумида асфальтобетон заводлармиздаги газ узилишлари сабабли ишлар бироз тўхтаганлигини ҳамда тез кунларда газ муаммолари ечилиши билан ишлар бошланишини маълум қиламиз.
Қашқадарё автомобиль йўллари
МАТБУОТ ХИЗМАТИ