Муносабат

“KESHNEWS” телеграм каналида “Синабоғ” қишлоғида яшовчи аҳоли томонидан, Халқаро аҳамиятидаги M-39 «Алма-Ата – Бешкек – Тошкент – Шахрисабз — Термез» автомобиль йўлининг 1167 км қисмида Шахрисабз тумани “Синабоғ” қишлоғи ички йўли билан кесишган чорраҳада светафор қурилмаси ўрнатиш бўйича қилинган мурожаат юзасидан Қашқадарё автомобиль йўллари бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганишлар олиб бориб қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур автомобиль йўли Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси баллансида бўлиб, автомобиль йўлининг ушбу қисмидаги кесишмада пиёдалар ўтиши учун йўл белгиси ва ётиқ чизиқ, жойи белгиланган бўлиб, транспорт воситаларининг оқими кундан-кунга ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб светафор қурилмаси қурилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

M-39 «Алма-Ата – Бешкек – Тошкент – Шахрисабз — Термез» автомобиль йўлининг 1167 км қисмидаги чорраҳада, светафор қурилмасини 2023 йил жорий таъмирлаш маблағлари ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатлар асосида ўрнатилишини маълум қиламиз.

Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари
МАТБУОТ ХИЗМАТИ