Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Хамза Буриевич томонидан Самарқанд-Қарши автомагистрал йўли (А378)нинг Еттитом қурғонидан Қарши шаҳригача бўлган қисми ва Қарши-Бухоро автомагистрал йўлининг Муборак туманидан ўтувчи қисми, Республика бюджетидан шу йўлларнинг таъмири учун йилига қанча маблағ ажратилади? деб эълон қилинган мурожаатига Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Халқни эътирози ўринли 4Р87 “А-378 автомобиль йўлидан Қарши шаҳрига кириш” автомобиль йўли 0-53 километрни ташкил қилади, шундан йўлнинг 33 км қисми таъмир талаб. Мазкур автомобиль йўлида босқичма–босқич таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган . Пудратчи ташкилотлар томонидан, 2015 йилда 19-20 км қисми табиий офат оқибатларини тугатиш маблағлари ҳисобидан, 2013 — 2014 йилда мазкур йўлнинг 40-50 км, 2019-2020 йилларда 35-40 км қисмларида тўла таъмирлаш ва 2017-2019 йилларда 20-30 км қисмлари жорий таъмирлаш ҳисобидан (картасимон таъмирлаш) ишлари бажарилиб фойдаланишга топширилган.
2022 йилда жорий таъмирлаш ишлари учун ажратилган маблағ 734044,0 минг сум бўлиб, ажратилган маблағ бўйича 734044,0 минг сўмлик ишлар тўлиқ бажарилди. Шундан:
1. 29816,3минг сўмга 41дона яроқсиз ҳолга келиб қолган йўл белгилари янгисига алмаштирилди. 2. 80000,0 минг сўмга 1жойда ҳаракатни тартибга солувчи светафор қурилмаси ўрнатилди. 3. 153351,3 минг сўмга 1 дона 12 км қисмига кўча ёритиш чироқлари ўрнатилди. 4. 470876,4 минг сўмга 34.616 м2 қопламадан ҳосил бўлган ўйдим чуқурчалар асфальтобетон қоришмаси ёрдамида таъмирлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 21-22 апрель кунлари Қашадарё вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқариш сессиясида берган топшириқлари бўйича 35-сонли йиғилиш баёнига асосан 2023йилдан Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш учун 78000,0 млн. сўм маблағ ажратиш учун топшириқ берилганлигини маълум қиламиз.

А 380 “Ғузор ш. – Бухоро ш. – Нукус ш. –Бейнеу ш.” автомобиль йўлининг 150 км (0-150 км) узунликдаги бошланиш қисми Қашқадарё вилояти ҳудудида жойлашган бўлиб, вилоятимиз ёки Республикамизнинг бутун жанубий ҳудудларини шимол билан боғловчи асосий стратегик аҳамиятдаги транзит йўл ҳисобланиб, йўлда маҳаллий автотранспорт воситаларидан ташқари хорижий давлат автотранспорт воситалари ҳам узлуксиз ҳаркатланади.
Мазкур автомобиль йўли Республикамиз йўл хўжалиги соҳасида эгаллаб турган муҳим стратегик аҳамияти инобатга олиниб Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан йилма-йил Давлат дастурларига киритилиб, йўлни халқаро стандарт талабларига мослаб реконструкция қилиш бўйича босқичма-босқич тизимли ишлар олиб борилмоқда. (Маълумот учун, йўлнинг 0-5 км (Ғузор тумани) ва 130-150 км лар (Муборак тумани) оралиғида Республика бош йўл дирекцияси буюртмачилигида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда ва шундан 2022 йил якунига қадар 13 км узунликдаги қисми фойдаланишга топширилади).
Олиб борилаётган ижобий ишларга қарамасдан тан олишимиз керак, йўлнинг Косон ва Муборак туманларини боғловчи 98-125 км қисмлари биринчидан, таъмирлараро оралиқ муддатини бир неча бор ўтаб бўлганлигига қарамасдан хар хил сабабларга кўра таъмирланмасдан қолаётганлиги, (Ушбу йўл бўлагидаги тўла таъмирлаш ишлари охирги марта 1975-1980 йилларда олиб борилган) иккинчидан, йўл ўқига тушадиган юк оғирлиги 13,5 тн ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг мунтазам ҳаракатланиши оқибатида йўл қопламасида олиб борилаётган енгил таъмирлаш ишларининг тез бузилиши ва оқибатда кўплаб носозликлар вужудга келиб автотранспорт воситалари хайдовчиларининг ўринли этирозларига сабаб бўлмоқда.
2022йилда жорий таъмирлаш ишлари учун ажратилган маблағ 5 050 240,000 минг сўм бўлиб, А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау» автомобиль йўлининг 5-130 км қисмларида бугунги кунга қадар 5 050 224,873 минг сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташрифи муносабати билан 25.05.2022 йилдаги №ХТ-1-сонли шартномага асосан 5 940 000,000 минг сўм маблағ А-380 “Ғузор –Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 5-25 км 80-88 кмларини жорий таъмирлаш ишлари учун ажратилган бўлиб, бугунги кунда 80-88 км ларида майда донали асфальтобетон ётқизиш ишлари ва ёритиш тизимлари ўрнатилиб Жами: 5 392 951,745 минг сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилганлигини маълум қиламиз.
Автомобиль йўлида автотранспорт воситалари оқимининг кескин ошиб кетганлиги, таъмирлараро муддатини бир неча бор ўтаб бўлганлигини (эскирганлиги), шунингдек яқин келажакда республика йўл ҳўжалигини ривожлантириш соҳасида тутадиган беқиёс ўрни эътиборга олиниб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ 72-сонли қарорининг 9-иловасида А-380 “Ғузор–Бухоро–Нукус-Бейнеу”: автомобиль йўлининг 5-43 км ва 68-130 кмлари ёки 100 км узунликдаги қисмини Халқаро Молия институтлари маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш учун 122,4 млн доллар маблағ ажратиш, 2023 йилда техник иқтисодий ҳисоблар (ТИҲ) ни ишлаб чиқиш ва 2024 йилдан бошлаб реконструкция ишларини босқичма-босқич амалга оширилишини маълум қиламиз.

Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари МАТБУОТ ХИЗМАТИ.