
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан аҳолини, тадбиркорлик субъектларини хабардор қилиш, уларнинг ҳуқуқий онгини ҳамда маданиятини янада ошириш, мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Чирокчи ТЙФУК томонидан жамиятда қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган кенг кўламли ҳуқуқий тарғибот ва маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан бугун давлат харидлари соҳасидаги қонунчилик бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш, инсон омилини камайтириш, бир хил жараёнларни ахборот технологиялари ёрдамида тезлаштириш, оптималлаштириш, қисқа вақт ичида кўпроқ операцияларни амалга ошириш ва хизматларни кўрсатишга эришиш, коррупцион омилларни минималлаштириш ва уларни бутунлаш бартараф этиш, қонун устуворлиги тамойилининг ҳаётда бир хилда таъминлашга эришиш асосий вазифамизга айланганлиги таъкидланди.

Ҳозирги кунда ҳам давлат харидларини ахборотлаштириш, ушбу жараёнларни янада такомиллаштириш сиёсати изчиллик билан давом эттирилаётганлиги, ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги №276 “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Қарори ҳам қабул қилинлигини маълум қилинди. Йиғилиш давомида Қарорнинг мазмун моҳияти, аҳамияти бўйича тўлиқ маълумот берилди.

Учрашув давомида ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.