ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ

 Қашқадарё вилоят транспорт Бошқармаси ва Қашқадарё автомобиль йўллари ҳудудий Бошқармаси билан биргаликда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси тадбири бўлиб ўтди.

Унда Қашқадарё вилоятиги барча автомобиль йўллари,темир йўл,фуқаролик авиациясига тегишли Бошқарма ва ташкилотлар  раҳбарияти, ходимлари “ZООM” платформаси орқали иштирок этди.Тадбирда Қашқадарё вилоят транспорт Бошқармаси Бош юрисконсульти Рустам Бахронов ҳамда Қашқадарё вилоят автомобиль йўллари Бош бошқармаси Бош юрисконсульти Баҳром Мирзаевлар Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар юзасидан маъруза қилдилар. Маърузачилар қонун лойиҳаси билан Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартириш киритиш назарда тутилаётгани, шунингдек, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилаётганини қайд этиб ўтдилар.

Конституциявий комиссияга ҳозирга қадар 70 мингдан зиёд таклифлар тушганлиги мамлакатимизда очиқлик, ошкоралик сиёсатининг амалий натижаси сифатида намоён бўлгани таъкидланди.Муҳокамалар жараёни давом этаётганлигини инобатга олсак, бу кўрсаткич янада ортиши табиий. Фуқаролар томонидан келиб тушган таклифларнинг аксарияти инсон, унинг ҳаёти ва эркинлиги билан боғлиқ бўлган, шунингдек, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилгани маълум қилинди.

  Муҳокамалар давомида Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича аҳоли таклифлари учун «Менинг Конституциям» онлайн платформаси, «Call-markaz», электрон почта, телеграм махсус боти каби замонавий ахборот-коммуникация воситалари фаолияти йўлга қўйилганлиги таъкидланди.Шунингдек, асосий қонунимизга киритилаётган ўзгартиришлар “Инсон – жамият – давлат” тамойилига асосланганлиги, миллий конституциявий ўзликни акс эттириши ва амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартиришлар киритишни назарда тутиши борасида фикрлар билдирилди.

    Муҳокамалар жараёнида тадбирда қатнашаётган ходимлар ҳам Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.