
Қашқадарё вилоят автомобиль йўллари Бош бошқармаси ҳуқуқий тарғибот гуруҳи томонидан нафақат корхоналарда,балки ишчи ходимларнинг иш жойларига бориб сайёр тартибдаги ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бормоқда.Шу каби тадбир жараёни Қамаши тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг тоғ ва тоғ олди бўлимларидаги ишчи хизматчилари билан уларнинг иш жойларининг ўзида иш ҳақлари,меҳнатни муҳофаза қилиш мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.
Ҳуқуқий тарғибот гуруҳи аъзоси Қамаши ТЙФУК юрисконсульти Жўраев Бердираҳмат корхона ишчиларига мавзу юзасидан тегишли тушунчалар бериб ўтди.
Ўзбекистонда хавфсиз ва қулай меҳнат шароитида ишлаш юзасидан фуқароларнинг ҳуқуқлари Конституцияда (37-модда) мустаҳкамланиб қўйилган. Ушбу конституциявий кафолатни амалда рўёбга чиқарилишига қаратилган аниқ чора-тадбирлар ЎзРнинг Меҳнат кодексида, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунда, бошқа бир қатор қонунлар ва қонун ости меъёрий ҳужжатларида белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунида тегишли қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амал қилувчи, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан иборат бўлган, республикамизда фаолият юритаётган барча корхона, ташкилот ва муассасалар олдига қўйилган энг долзарб вазифалари белгилаб қуйилганлиги юзасидан батафсил тўхталиб ўтди.
Мулкчилик шакли ва хўжалик юритиш усулидан қатьи назар барча корхона, муассаса, ташкилотлар ўз ходимлари учун соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиши, хавфсизлик техникаси чораларини кўриши, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этиши, бошқа ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириши шарт.
Меҳнат муҳофазаси ҳақидаги қонун талабларини бузган корхоналарга молиявий-иктисодий жазо чоралари, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан эса интизомий, маъмурий-ҳуқуқий, жиноий жвобгарликлар қўлланиши, улар айби билан етказилган моддий зарар қоплаттирилиши мумкин.
Ушбу ҳуқуқий тарғибот тадбирида Қашқадарё вилоят автомобиль йўллари мутасадди ходимлари — Бошқарма Бош юрисконсульти Б.Мирзаев,молия – иқтисод бўлими Бош мутахасиси Ш.Қодиров,меҳнат хавфсизлиги мутахассиси А.Юлдошевлар ҳам иштирок этиб,ишчи ва ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш,меҳнат муҳофазаси каби мавзудаги саволларига асослантирилган жавоблар билан батафсил тушунчалар беришди.