
Сўнги йилларда мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар бунёдкорлик ишлари ҳудудлар инфратузилмаси яхшиланишига асос бўлмоқда.Айниқса олис ҳудудларда бўй кўрсатаётган обод манзаралар одамлар ҳаётига янгича мазмун олиб кирмоқда.
Қашқадарёлик заҳматкаш қурувчилар ҳам мустақиллигимизнинг 31 йиллигига муносиб туҳфа ҳозирлаш мақсадида кенг кўламдаги бунёдкорликларни амалга оширишмоқда. Жорий йилда қурувчиларимиз томонидан барпо этилаётган равон йўллар замонавий кўприклар туфайли, бугун ҳар бир ҳудуд обод масканга айланмоқда.
Хусусан Қамаши тумани 4К298 «Шўрча-Қамаши-Хонтушди» автомобиль йўлининг 1 км.да жойлашган кўприк 1982 йилда қурилган, 40 йил давомида хизмат вавзифасини ўтаган. Хизмати давомида оғир юк автотранспорт воситаларини муттасил ўтказиши натижасида таянч устунлари, плиталари зарар кўриб, баҳор ойларида сел келиши оқибатида кўприкнинг таянч устунлари очилиб авария ҳолатига келиб қолган ушбу кўприк, бугунги кунда замонавий қиёфа касб этмоқда.
Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 15 мартдаги 40- сонли раёсати баёнига асосан 2022 йилда қайта қуриб фойдаланишга
топширилиши белгиланган ушбу кўприкда “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш” ДУК (дирекция) буюртмачилиги асосида пудратчи ташкилот Қашқадарё Кўприклардан фойдаланиш Унитар корхонаси томонидан Қамаши тумани 4К298 «Шўрча-Қамаши-Хонтушди» автомобиль йўлининг 1 км.да жойлашган ушбу кўприкда реконструкция ишлари жадаллик билан олиб борилди. Кўприк узунлиги 36 метр, эни 12 метр,лойиҳа умумий қиймати 2 293, 511 млн сўм бўлиб, 2022 йил 22 августь куни фойдаланишга топширилди.