
Жамият ва иқтисодиёт ривожида шубҳасиз ички йўлларнинг ҳолати ва сифати муҳим аҳамият касб этади.Шу боис ҳам сўнгги йилларда ички хўжалик йўлларини қуриш ва қайта таъмирлаш мақсадида махсус дастурлар қабул қилиниб, амалиётга тадбиқ этиляпти.
Қашқадарё вилоят ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Акбар Эшонқулов ва Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хусниддин Камолов бошчилигида, Қарши шаҳар Гунгон маҳалласининг бир қатор кўчаларида олиб борилаётган ишлар сифатини назорат қилишди ва қурувчилар билан қурилиш ишларини муҳокама қилиб тезкор бажариш юзасидан керакли топшириқ ва таклифларни беришди..
Айни дамда “Обод махалла” дастури доирасида Қарши шаҳар Гунгон МФЙ ички йўлларни таъмирлаш бўйича Қашқадарё «МЙБХ» ДУК буюртмачилигида пудратчи корхона ПМК-413 томонидан асфалтобетон қоришмасини ётқизиш ишлари ва «CLEVER PROJECT INVEST» MCHJ томонидан цемент-бетон қоплама қуриш ишлари бажарилмоқда.