
Ижтимоий тармоқларда “Китоб тумани йўллардан фойдаланиш корхонаси бош ҳисобчиси ишчиларнинг 176 млн сўм иш ҳақиcини «еб юборди» хабари эълон қилинган.
Ушбу хабар юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади:
Ҳақиқатдан “Китоб тумани йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси масьул шахсларига нисбатан кўп миқдордаги маблағларни ўзлаштириш факти билан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилаётган бўлиб,ушбу факт юзасидан бўлган ҳақиқий ҳолат тергов жарёнида аниқ бўлади
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида ” Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди”-деб кўрсатилган. Ижтимоий тармоқларда хабар берувчилардан маълум бир шахслар тўғрисида хабар берилаётганда фуқароларнинг ушбу конституциявий ҳуқуқларини ҳурмат қилишларини сўраб қоламиз.
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси Ахборот хизмати