МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Йўлни таъмирланиши учун яна қанча йўловчи ёки ҳайдовчи вафот этиши керак?! хабари эълон қилинган.
Ушбу хабар юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади:

А 380 “Ғузор ш. – Бухоро ш. – Нукус ш. –Бейнеу ш.” автомобиль йўлининг 150 км км (0-150 км) узунликдаги қисми Қашқадарё вилояти ҳудудида жойлашган бўлиб, вилоятимизни шунингдек Республикамизнинг жанубий ҳудудларини шимол билан боғловчи стратегик аҳамиятдаги халқаро транзит йўл ҳисобланиб, автомобиль йўлида маҳаллий автотранспорт воситаларидан ташқари хорижий давлат автотранспорт воситалари ҳам узлуксиз ҳаркатланади. Охирги йилларда Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан йўлни халқаро стандарт талабларига мослаб реконструкция қилиш бўйича босқичма-босқич тизимли ишлар олиб борилаётган бўлсада (Маълумот учун, 130-150 км, 0-15км бундан ташқари Қарши шаҳар ҳудудидан ўтган 49-60 км қисмлари жорий таъмирлаш маблағлари ҳисобидан ) мазкур йўлнинг Косон ва Муборак туманларини боғловчи 98-125 км қисмлари ўта таъмирталаблигича қолмоқда. Ушбу йўл бўлагидаги тўла таъмирлаш ишлари охирги марта 1975-1980 йилларда олиб борилган. Ҳозирда автомобиль йўлидаги суткалик ҳаракат жадаллиги 10,0-12,0 минг автотранспорт воситасини ташкил қилмоқда.
Қашқадарё вилоятида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 3487 километрни ташкил қилиб, шундан 60 фоизга яқини таъмирлараро муддатини бир неча бор ўтаб бўлган. Бундан ташқари ўқига тушадиган юк оғирлиги 13,5тн ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг автомобиль йўлларида мунтазам ҳаракатланиши оқибатида йўл қопламаларининг тез бузилишига ва кўплаб носозликлар вужудга келишига сабаб бўлмоқда.
Юқоридаги ҳолатларни эътиборга олиб, Вилоят ИИБ ЙҲҲБ бошқармаси билан ҳамкорликда 2021 йилда ва жорий йилнинг 1-ярим йиллигида содир бўлган Йўл транспорт ҳодисалари таҳлилий ўрганилиб, хавфли йўл бўлакларини аниқлаб белгилаб олинди.

Хавфли жойларда огохлантирувчи йўл белигилари кўйилганлигини ва ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига ҳамиша қатъий риоя қилиш шартлиги ҳамда бу қоидалар ҳаётимиз ва хавфсизлигимиз кафолати эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз кераклигини ҳайдовчилардан сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ72-сонли қарорининг 9-иловасида А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” :автомобиль йўлининг 5-43 км ва 68-130 км қисмини Халқаро Молия институтлари маблағи ҳисобидан реконструкция қилиш учун 122,4 млн доллар маблағ ажратилиши белгиланган бўлиб, босқичма-босқич таъмирланишини маълум қиламиз.

Қашқадарё вилояти Автомобиль
йўллари бош бошқармаси Ахборот хизмати