ҲУРМАТЛИ ҚУРУВЧИ БУНЁДКОРЛАР!

Азиз қурувчи бунёдкорлар, мамлакатимиз равнақи юрт ободлиги халқимиз фарвонлиги учун сиз қурувчи ва меъморлар, лойиҳачи ва дизайнерлар, механик ва пудратчиларни меҳнати муҳим ўрин тутади. Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида эъзозлаб, шаънингизга энг юксак таъриф ва тилакларимизни изҳор этамиз, фидокорона меҳнатингиз учун чин дилдан ташаккурлар айтамиз.

Ушбу қувончли айёмда сизларни Қутлуғ касб байрамингиз, ~ Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Сизларга сиҳат саломатлик, бахт ва саодат, тинчлик ва оилавий хотиржамлик тилаймиз.

Ҳурмат билан

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ БОШ БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИ.