“Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” семинар “Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” семинари

«Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» семинари «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Президентимизнинг 2024 йил 17 октябрда қабул қилинган Фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан Қашқадарё виляти автомобиль йўллари Бош бошқармаси ҳуқуқий тарғибот гуруҳи томонидан янги таҳрирдаги Конституциямиз мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан маҳаллалар, таълим ва меҳнат жамоаларида туркум маърифий учрашув ва суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда.Тарғибот гуруҳи аъзоси Шаҳрисабз ТЙФДМ юрисконсульти М.Ашуров томонидан АЖ Ҳисор МГКЭ мажлислар залида шу корхона ходимлари ҳамда корхона ҳудуди жойлашган Шаҳрисабз шаҳри Бўстон МФЙ фаоллари иштрокида «Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» мавзусида семинар ташкил қилинди.Семинарда Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг раиси М.Абраев иштирок этиб,мавзу юзасидан маъруза қилди ҳамда семинар қатнашувчилари томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.