Ҳуқуқий тарғибот юзасидан семинар.

Фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш  барча давлат хизмати ходимларининг,айниқса юридик хизмат ходимларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

2023 йил 22 декабрь куни Қашқадарё вилоят автомобиль йўллари Бош Бошқармасининг ҳуқуқий тарғибот гуруҳи ташаббуси билан Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилояти Бошқармаси, Қашқадарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда Вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси мажлислар залида автомобиль йўллари бошқармаси ва бошқарма таркибидаги корхоналар масьул ходимлари,йўл соҳаси бўйича ишловчи тадбиркорлар иштирокида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати моҳияти ва мазмуни мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Давлат хизматларини рақамлаштириш бўлими бошлиғи А.Эргашев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигинг янги таҳрирдаги ахборот хавфсизлиги сиёсатини тасдиқлаш тўғрисида буйруғи мазмун моҳияти, автоматлаштирилган тизим, конфиденциал маълумот, антивирус ҳимояси ва дастурий таъминот самарадорлигини баҳолаш борасида аввало нималарга эътибор қаратишлари лозимлиги ҳақида маъруза қилди.Семинарда Бошқарма бош юрисконсульти Мирзаев Б.Н, Китоб туман ЙФК юрисконсульти Назиров Озодлар,Бошқарма кадрлар инспектори Глотова М.,касаба уюшмаси раиси Узоқмуродов Д. ҳам сўга чиқишиб давлат хизматлари тўғрисидаги қонун моҳияти,Давлат хизматларига ишга қабул қилиш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилди.

Семинар ташкилотчилари томонидан қатнашувчилар  берган саволларга батафсил жавоблар берилди.