Ассалому алайкум!

🇺🇿Мамлакатимиз бўйлаб халқимиз ҳаётидаги муҳим ва шонли сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги катта тантаналар билан нишонланмоқда.
Шу муносабат билан, барчангизни ушбу қутлуғ сана билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

🇺🇿Халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олинган ҳуқуқий-демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб келаётган Асосий Қонунимизнинг миллий тараққиётимиздаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
Жорий йил мамлакатимиз ҳаётида том маънода улкан тарихий воқеаларга бой бўлди. Биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул қилдик.
Янгиланган Бош Қомусимиз мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегияси, умуман, ҳалқимиз ва юртимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратди. Бугун юртимизда Конституция асосида янги ижтимоий-сиёсий муҳит шаклланмоқда, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо ўзига хос механизмлари ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, Янги Конституциямиз халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асосидир.
Сиз азизларни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилайман.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Озод ва обод диёримизга ҳеч қачон кўз тегмасин!

Ҳурмат билан,
Жамшид Турсунов
Автомобиль йўллари қўмитаси раиси