
Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2023 йил 19 июндаги VI-63-69-4-0-K/23 сонли «Қашқадарё вилоятида автомобиль йўллари, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими, электр энергияси таъминоти ижтимоий соха объектларини қуриш реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини янада такомиллаштириш бўйича қушимча чора тадбирлар туғрисида»ги Қарорига асосан Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Ғузор тумани 4К-311 «Кераит-Чўмичли-Занги боғ» автомобиль йулининг 2 км қисмида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.