
Ижтимоий тармоқларда 4Р90а “Қашқадарё темир йўл станциясига кириш” автомобиль йўлининг 3 км. қисмида носозликлар бартараф қилиш ишлари чала ташлаб кетилганлиги ҳақида мурожаат эълон қилинган.
Ушбу мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси қўшимча маълумот сифатида шуни маълум қилади.
4Р90а “Қашқадарё темир йўл станциясига кириш” автомобиль йўлининг 0-11 километрлари Қарши йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги йўл бўлиб, 2022 йил давомида 2-3 километрларида жорий таъмирлаш маблағлари хисобидан таъмирланганлиги ва мурожаатдаги қолган 0,4 километр кисми 2023йил III-чорагида таъмирланишини маълум қиламиз.
Қашқадарё вилоятида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 3487 километрни ташкил қилади, шундан 39% йўллар таъмир талаб йўллар булиб, 60,% йуллар яроқлик муддати ўтганлиги сабабли йўлларда жорий таъмирлаш ишлари узлуксиз таъмирлаб борилсада яроқлик муддати ўтганлиги сабабли хамда умумфойдаланув автомобиль йўллари транспорт воситаларнинг ўқига тушадиган юк оғирлиги I-II тоифали автомобиль йўллари 10 тонна, III-V тоифали автомобиль йўллари учун 6-8 тоннага ҳисобланиб қурилган. Бугунги кунда ўқига тушадиган юк оғирлиги 13,5 тн ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг автомобиль йўлларида харакатланиши оқибатида йўл қоплпмаларининг тез бузилишига ва йўлларда носозликларни келишига сабаб бўлмоқда. Шу сабабли йўлларда транспорт воситаларини хавф-хатарсиз ўтишида йўлларни босқичма-босқич таъмирлаш учун барча чоралар кўриб борилади