Ободонлаштириш ойлиги

Қашқадарё вилоят ҳокими томонидан февраль-март ойлари вохамизда ободонлаштириш ойлиги деб эълон қилинганидан сунг Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармасига қарашли корхоналар томонидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва ички хўжалик йўлларида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Ушбу хайрли ташаббус доирасида умумий фойдаланишдаги А-380 “Ғузор-Қарши-Бухоро-Нукус-Бейнау”, 4Р79 “Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз”, М-39 “Алмата-Бешкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз”, 4К320 “4Р90 автомобиль йўлидан-Пахтаобод қишлоғига» кириш автомобиль йўлларида таъмирлаш ишлари ва йўлларда харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл чизиқлари чизилмоқда. Ички хўжалик йўлларида таъмирлаш ишлари Қарши шаҳар Кунчиқар махалласи худудидаги йўлларда ва Карши Давлат университетининг автотранспорт воситаларини тухташ майдончасида хам асфальтобетон қоришмаси билан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.