Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани «Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси»га керакли шарт шароит яратиб берилмаганлиги сабаб, бугунги кунда йўлларимиз хароб ҳолга келиб бўлди! мазмундаги тарқалган видео ролик юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

2022 йилги жорий таъмирлаш манзилли дастурига Яккабоғ туманидан давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига 497,4 млн сўм, маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларига 1 415,7 млн сўм жами: 1 913,1 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларида 2346 м2 таъмирталаб қисми иссиқ асфальтобетон ёрдамида таъмирталаб чиқилиб 0,3 км пиёдалар йўлакчаси қурилиди ва 150 дона эскирган йўл белгилари янгисига алмаштирилди. Маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларида 13870 м2 таъмирталаб қисми иссиқ асфальтобетон ёрдамида таъмирлаб чиқилиб 0,3 км пиёдалар йўлакчаси қурилди ва 208 дона эскирган йўл белгилари янгисига алмаштирилди.
Шунингдек маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларида 546,0 млн сўмлик тўловга қабул қилинмаган ортиқча жорий таъмирлаш ишлар бажарилган.
Яккабоғ ТЙФУК томонидан 2023 йилда қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 162 тн туз ва 330 м3 қум материаллари захира қилинда ва қиш мавсумининг ноқулай келиши оқибатида 9-23 январ кунлари 118 тн туз ва 272 м3 қум материаллари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўлларда пайдо бўлган қор ва музламаларга қарши сепиб чиқилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21-22 апрел кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини амалга ошириш мақсадида, Яккабоғ туманидан 4К347а “Яккабоғ шаҳрига кириш” автомобиль йўлининг 0-3 кмлар оралиғини жорий таъмирлаш учун 3500,0 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, 2022 йил январ -декабр ойларида режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилганлигини маълум қиламиз

Маълумот учун: Яккабоғ ТЙФУК балансида 238 км умумфойдалувдаги автомобиль йўллари мавжуд бўлиб шундан, 34 км давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари, 204 км маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари ҳисобланади.

Қашқадарё автомобиль йўллари
МАТБУОТ ХИЗМАТИ