
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда. Қум-туз аралашмаси сепилиб, музламаларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.