Муносабат

Nasafnews.uz расмий телеграм каналида Қамаши тумани Узун МФЙ фуқаролари томонидан «Биз ҳар куни шу «пешеход»дан ўтгунча ажал билан курашиб ўтамиз. Наҳотки, светофор ўрнатиш масаласи шу даражада глобал муаммо бўлса? мазмунида қилинган видео мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади.

Видео мурожаатда айтиб ўтилган йўл А-378″Самарқанд-Ғузор» автомобиль йўлининг 124 километри бўлиб, айни дамда Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан светафор ўрнатилиб ишга туширилганлигини маълум қиламиз.

Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари МАТБУОТ ХИЗМАТИ