Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Кўкдала туманидаги Торжилға МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К 288 «Торжилға — Уйшун — Оқчова” автомобиль йўлининг 0-10 километрларидаги носозлик ҳақида эълон қилинган видео мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади.

Кукдала туманидаги 4К 288 “Торжилға-Уйшун-Оқчова”автомобил йўлининг 0-10 километрлари Кўкдала тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги йўл бўлиб, 1980 йилларда қурилганлиги ва яроқлик муддатини ўтаб бўлганлиги ҳамда ҳаракатланадиган оғир юкли автомашиналар, автобуслар ва енгил автомобиллар қатнови кўп бўлганлиги сабабли бугунги кунда йўлнинг ҳолатини жорий таъмирлаш ҳисобидан қопламадаги чуқурчалар иссиқ асфальтобетон қоришмаси билан таъмирлаб борилсада бузилишлар бўлиши аниқ. Шу сабабли йўлларда транспорт воситаларини хавф-хатарсиз ўтиши учун барча чоралар кўриб борилади.
Қашқадарё вилояти ҳудудидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ривожлантириш учун 2021 йил ноябрь-декабрь ойиларида Вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш вазирлиги, бошқа вазирликлар ва қўмиталар раҳбарлари иштирокида ишлаб чиқилган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига асосан 2022-2026йилларда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ривожлантириш дастури” га 4К 288 “Торжилға-Уйшун-Оқчова”автомобил йўлининг 0-10 километрлари таъмирланиши бўйича таклиф берилганлигини маълум қиламиз.

Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари
МАТБУОТ ХИЗМАТИ