
Ижтимоий тармоқларда 4Н322 «Чуброн қ.-Гулдара қ.» автомобиль йўлининг 0-14 километрларидаги носозликлар ҳақида қилинган видео мурожаат юзасидан
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади.
Яккабоғ туманидаги 4Н322 «Чуброн қ.-Гулдара қ» автомобиль йўлининг 0-14 километрлари Яккабоғ тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансида бўлиб, ушбу автомобиль йўлида автотранспорт воситалари оқимининг кескин ошиши, таъмирлараро муддатини бир неча бор ўтаб бўлганлиги, йўл ўқига тушадиган юк оғирлиги 13,5 тн ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг мунтазам ҳаракатланиши оқибатида йўл қопламасида олиб борилаётган енгил таъмирлаш ишларининг тез бузилиши ва оқибатда кўплаб носозликлар вужудга келиб автотранспорт воситалари хайдовчиларининг ўринли этирозларига сабаб бўлмоқда.
Ушбу йулни 0-14км қисмидаги 2022йил январь-октябрь ойларида жорий таъмирлаш маблағлари ҳисобидан 204 тонна асфальтобетон қоришмаси ёрдамида 1744м2 қопламада ҳосил бўлган ўйдим чуқурчалар таъмирланганлиги, 35-дона хавфли жойларга ажратув тусиқлар ўрнатилганлиги ва 1-дона сув қувури таъмирланганлигини маълум қиламиз.
Эслатиб ўтамиз: Қашқадарё вилоятида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 3487 километр бўлиб, шундан 39% йўллар таъмир талаб йўллар бўлиб, 60,% йўллар яроқлик муддати ўтганлиги сабабли йўлларда жорий таъмирлаш ишлари узлуксиз таъмирлаб борилсада яроқлик муддати ўтганлиги сабабли йўлларда носозликлар вужудга келиши аниқ. Шу сабабли йўлларда транспорт воситаларини хавф-хатарсиз ўтиши учун барча чоралар кўриб борилади.
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари
МАТБУОТ ХИЗМАТИ