
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати Р. Кушербаевга Косон тумани Гулбоғ МФЙдан йўлланган «Бу “яма”лардан машина сув сепиб кетади» сарлавҳаси остида эълон қилинган видео мурожаат юзасидан
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади.
Ушбу мурожаатдаги 4Н316 “Гулбоғ қ. — Ширинтепа қ.” автомобиль йўлининг 0-2 километрлари Косон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансида бўлиб, автомобиль йўлида автотранспорт воситалари оқимининг кескин ошиши, таъмирлараро муддатини бир неча бор ўтаб кетганлиги (Ушбу йўлда тўла таъмирлаш ишлари охирги марта 1980-1985 йилларда олиб борилган) иккинчидан, йўл ўқига тушадиган юк оғирлиги 13,5 тн ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг мунтазам ҳаракатланиши оқибатида йўл қопламасида олиб борилаётган енгил таъмирлаш ишларининг тез бузилиши оқибатда кўплаб носозликлар вужудга келиб автотранспорт воситалари хайдовчиларининг ўринли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022йил 4-ноябрдаги YI-52-169-4-0-К/22-сонли қарорига асосан “Қашқадарё вилоятида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳа дастурлари доирасида амалга ошириладиган тадбирларнинг манзилли рўйхати”га киритилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари учун жами 4080.0 млн (тўрт миллиард саксон миллион) сўм маблағ ажратилганлигини 2023 йилнинг I-чорагида таъмирлаш ишлари бошланишини маълум қиламиз.
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари
МАТБУОТ ХИЗМАТИ