
Жорий йилнинг 7 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Қарши-Дарча-Пўлати йўли қачон таъмирланади? сарлавҳаси остида тарқалган видео мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Видео мурожаатда Қарши-Дарча-Ушоқтепа йўналишидаги автомобиль йўлининг бир қисми ҳамда коллектор устига қурилган бир дона кўприкнинг таъмирталаб аҳволда эканлиги ва бу камчиликлар қачон ва қайси муддатда бартараф этилиши ҳақида сўз боради. Муаммони жойига бориб ўрганганимизда, мазкур йўл тумандаги Маҳаллий аҳамиятдаги 4Н324 «Шайхали кўрғони-Дарча қ. — Ушоқтепа қ.» автомобиль йўли, бўлиб узунлиги 14 км.ни ташкил қилади. Шундан йўлнинг 10-14 км.лари оралиғидаги қисми ҳақиқатдан ҳам таъмирталаб бўлиб, йўлнинг қатнов қисми йиллар ўтиши натижасида эскириши ва меъёридан ортиқ оғирликка эга бўлган юк автомобилларининг қатнаши натижасида йўл қопламасида кескин емирилишлар,чуқурсимон бузилишлар кўпайиб йўлда транспорт воситаларининг ҳаракатланишида ноқулайликлар юзага келиб қолганлиги аниқланди.
Мазкур йўл таъмири учун 2022 йил жорий таъмирлаш ишларини бажариш мақсадида 61.9 млн. сўм маблағ ажратилган эди .Ушбу маблағлар ҳисобига йўлнинг 0-10 км.лари оралиғида ҳосил бўлган ўйдум-чуқурликлар асфальтобетон қоришмаси билан ямаб чиқилди.
Косон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси молиявий аҳволи ночорлигини ҳисобга олиб, йил якунига қадар Қарши Мунтазам Йўллардан Фойдаланиш Унитар Корхонасига мурожаатдаги йўлни таъмирлаш ишлари учун (10-14) кмлари учун қўшимча маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилишини маълум қиламиз.
Йўлнинг 12 км.да жойлашган кўприкнинг ҳозирги кундаги ҳолатини ўрганиш учун кўприк бўйича мутахасисларни жалб қилинди, уларнинг хулосасига кўра таъмирлаш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқарилади.
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари МАТБУОТ ХИЗМАТИ.