
Жорий йилнинг 9 октябрь куни @elmurodblog телеграм каналида Кўкдала тумани. Пахталисой маҳалласи. Айритом қишлоғи ҳақидаги видео мурожаати юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Видео мурожаатда айтиб ўтилган мазкур йўл Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи маҳаллий ахамиятдаги 4К 330 “Кўкдала-Айритом т/й станцияси” автомобиль йўли бўлиб, Кўкдала туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси хизмат кўрсатади. 4К 330 “Кўкдала-Айритом т/й станцияси” автомобиль йўлининг 9-20 кмлари оралиғида жойлашган Пахталисой махалласи “Айритом” қишлоғида яшовчи аҳоли томонидан йўлдаги чуқурчаларни ямаб беришлари тўғрисида мурожаат қилишган. Жорий йилда ушбу йўлнинг 0-8 кмлари оралиғига иссиқ асфалтобетон билан қопламадаги чуқурчалар ямаб чиқилди. Йўлнинг қолган 9-20 кмлар оралиғи ҳақиқатдан ҳам йиллар давомида тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмаганлиги сабабли йўл қопламасида кескин емирилишлар,чуқурсимон бузилишлар кўпайиб йўлда транспорт воситаларининг ҳаракатланишида ноқулайликлар юзага келган. Қисқа фурсатларда йўлдаги уйдум чуқурчаларни таъмирлаш бўйича Кўкдала ва Чироқчи тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхоналарига топшириқ берилди. Шу йилнинг октябрь ойининг охирига қадар йўлда иссиқ асфальтобетон қоришмаси билан таъмирлаш ишлари олиб борилади