
Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Халқаро аҳамиятдаги А-378 “Самарқанд-Ғузор” автомобиль йўлининг 122-143 кмларида, М-39 “Алма-Ата — Бишкек — Тошкент-Шахрисабз-Термиз” автомобиль йўлининг 1258-1264-1277-1278 кмлари ва Давлат аҳамиятидаги 4Р-87 автомобиль йўлининг 8-49км.лар оралиғида сақлаш, йўл белгиларини янгилаш ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.