Ички йўллар обод бўлмоқда

Бугун, 16 сентябрь куни Нишон туманидаги «Гулистон» МФЙ ҳудудидаги ички йўлларда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Айни вақтда «Гулистон» МФЙ ҳудудидаги 2 км ички йўлга шағал-қум ётқизилиб, куз-қиш мавсумига босқичма-босқич тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Нишон туман йўллардан фойдаланиш Унитар Корхонаси туман ободонлаштириш бўлими билан ҳамкорликда ички йўлларни таъмирлаш ишларини олиб боришмоқда.