Маҳаллалар инфратузилмаси янада яхшиланмоқда

Аҳоли кайфиятига таъсир қиладиган муаммоларни ўрганиш натижасида Қамаши туманида 2022 йил якунига қадар 23 та маҳалла ҳудудида қўшимча 39 километр тупроқ йўлларни тош-шағал қопламали йўлга айлантириш белгиланган.

Қўшимча дастур доирасида маҳаллаларда ички хўжалик йўлларини таъмирлаш ишлари бошланди. Узун, Рабод, Майда, Сарбозор, Қуйи Янги, Тўқбой маҳаллаларида тупроқ йўлларга шағал қопламаси ётқизилди. Шунингдек, бугун Олмазор ва Жонбўзсой маҳалласидаги тупроқ кўчаларга шағал қопламаси тўкилди.

Маълумот ўрнида, 2022 йил 8 ой мобайнида тумандаги оғир тоифага киритилган маҳаллалар ҳудудида 50 километрдан ошиқ йўлларга тош-шағал ётқизилган.