«Обод қишлоқ» дастури ижроси.

Айни кунларда Китоб тумани Баҳор МФЙда «Обод қишлоқ» дастури доирасида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ички хўжалик йўлларда қум-шағал, асфальт ва цементо-бетон қопламалар билан жорий таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Қашқадарё Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК (дирекция) буюртмачилиги асосида пудратчи ташкилот “Шахрисабз бунёдкори” МЧЖ, ва ёрдамчи пудратчи Шахрисабз тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан «Обод қишлоқ» дастури доирасида Баҳор МФЙда цементобетон ётқизиш ишлар қизғин давом этмоқда.