Қашқадарёда йўлсозлик бўйича яна бир йирик лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда
Гап шундаки, вилоят ҳокими Муротжон Азимов Осиё тараққиёт банки вакиллари билан учрашув ўтказиб, вилоятда йўлсозлик соҳасида амалга оширилиши кўзда тутилган улкан лойиҳа бўйича мулоқот қилган.
Аниқроғи мулоқотда Президентимизнинг ПҚ-330-сон қарорига асосан амалга ошириладиган, яъни А380 «Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу» автомобиль йўлининг 5-43 км ва 68-130 км (100 км) қисмини ҳамда Қарши шаҳри янги айланма йўлининг 5,4 км қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси таклифи юзасидан ҳар иккала томоннинг фикр мулоҳазалари эшитилди.