
2023 йил 22 февраль кунида Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туман Адлия бўлим бошлиғи М.Тангриев, Деҳқонобод туман “йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси юрисконсульти М.Хуррамова, тумандаги “Нодира” маҳалла фуқаролар йиғини ходими М.Худойбердиевалар билан биргаликда тумандаги маҳаллаларда яшовчи фуқароларнинг хуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбат давомида “Ҳуқуқий билимлар”, “Сиз қонун ҳимоясидасиз” мавзусида очиқ мулоқотлар ҳақида сўз борди
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик масьулиятини оширишга бугуннинг энг муҳим вазифаларидан бири сифатида қаратилаётган экан, ғар биримиз ўз ҳуқуқ ва бурчимизни билишимиз керак. Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда, онги, тафаккури, эътиқоди мустаҳкам бўлган, ўз мустақил фикри билан яшаётган одамни чалғитиб ҳам, кимлардир хоҳлаган томонга оғдириб ҳам бўлмайди. Бу эса мазкур йўналишда фаолият билан шуғулланаётган ҳар бир кишидан катта масъулият талаб этади.
Давра суҳбатида ҳуқуқий тарғибот гуруҳи аъзоси Деҳқонобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси юрисконсульти Махсуда Хуррамова ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири эканлиги алоҳида қайд этиб ўтди. Бу жараёнда ҳар бир фуқаро Конституцияни билиб ва унга амал қилиб яшаши, кундалик турмуши ва оилавий фаровонлигининг калити эканлиги таъкидланди. Ушбу ҳужжат мамлакат, унинг фуқаролари ҳаётида жуда муҳим ва катта аҳамиятга эгадир. Зеро, айнан конституция фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мажмуаси бўлиб ҳисобланиши тўғрисида айтиб ўтди.
Қонунчиликдаги қонунчиликдаги янгиликлар, қабул қилинаётган янги меёрий хужжатлар тўғрисида тушунча берди.
Шунингдек, мамлакатимиз Бош қомусида жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиши ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар белгилаб берилганлигини, Ўзбекистон Республикасининг коррупция, Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунлари, хуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга хамда жиноятга жазо муқаррарлиги хақида гапирди.
Мулоқот сўнгида бугунги кунда қабул қилинаётган янги қонунларнинг асосий мақсади, мазмун-моҳияти, унинг негизи ҳисобланмиш, Конституцияга қанчалик мос ва ҳамоҳанг тарзда ишлаб чиқилаётгани, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ўсишига нечоғлик боғлиқ эканлиги, Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуни юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, бошқа сохага оид норматив-хуқуқий хужжатлар мазмун мохияти тушунтирилиб берилди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Тадбир иштирокчиларига Адлия вазирлигининг “Аёлларга ҳуқуқий мадад” номли уқув қўлланмаси тақдим этилди.